Августда Тошкентдан Бухорога тезюрар поезд қатнай бошлайди

Uz24.uz сайтига кўра, 25 августдан бошлаб «Тошкент-Бухоро» йўналиши бўйлаб тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилажаги тўғрисида 19 апрель куни Қандим ГҚИМга тамал тошини қўйишга бағишланган тантанали маросимда Бош вазир Шавкат Мирзиёев маълум қилган.

Агар бу иш амалга ошса, Бухорогача бўлган масофа икки соатга қисқаради.

2015 йилнинг январь ойида Самарқанддан Бухорога қадар темир йўл линиясини электрлаштириш ишлари бошлангани, лойиҳа қиймати 400 миллион долларни ташкил этиши, хабар қилинди.

Янги йўналиш бўйича иккита экспресс-поезд ҳаракати йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Натижада Тошкентдан Бухорогача бўлган саккиз соатлик масофа икки соатга қисқаради.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2015 йилнинг 5-6 ноябрь кунлари бўлиб ўтган Халқаро инвестиция форуми доирасида яна иккита юқори тезликда ҳаракатланувчи “Тальго” поездини харид қилиш юзасидан испаниялик ишлаб чиқарувчилар билан шартнома имзолаган, дейилган хабарда.