Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон Америкада қизлик бўлди

Севара Назархон.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ўз Instagram саҳифасида 27 апрель куни қизлик бўлганини хабар қилди.

Шоир Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб “Улуғимсан ватаним” шеърини қўшиққа солган Севара Назархоннинг АҚШда кўзи ëригани айтилмоқда.

Instagramдаги ëзувга қараганда¸ қўшиқчи ўз қизига Имон Анвар деб ном қўйган. Ўз продюсери Баҳром Примқуловга турмушга чиққан Назархоннинг Денгиз исмлик 7 яшар ўғли бор.

Севара Назархон Россия ва Европанинг таниқли рок хонандалари билан дуэт куйлаб¸ Ўзбекистон ташқарисида ҳам танилган саноқли ўзбек қўшиқчиларидан саналади.