Ўзбекистонда Соғлом бола ҳафталиги бошланди

ЎзА ахборот агентлигига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтказаётган Соғлом бола ҳафталигидан мақсад болаларни соғломлаштириш, микронутриент етишмовчилиги туфайли келиб чиқадиган ҳамда паразитологик касалликларнинг олдини олишдан иборат.

Айтилишича Ўзбекистонда “ўн уч йилдан буён А витамини саплементацияси дастури амалга оширилмоқда. Ҳар йили 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларга умумий амалиёт шифокори, патронаж ҳамшира ҳамда мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари назорати остида А витамини ичирилмоқда. Ҳафталик тадбирларига ҳудудлардаги барча болалар қамраб олинади”.