Жаҳон банки сув муаммоси Марказий Осиë иқтисодига жиддий зарба бериши мумкинлигидан огоҳлантирди

Ўзбекистон жанубоий вилоятларида ичимлик суви муаммоси йилдан йилга кучайиб бормоқда.

Глобал илиқлашув оқибатида ичимлик суви тақчиллашиб боришининг иқтисодга таъсирини ўрганиб чиққан Жаҳон банки мутахассислари¸ сув ресурсларидан тўғри фойдаланмасликялпи миллий маҳсулотлар ҳажмининг қисқаришига олиб келишидан огоҳлантирди.

Жаҳон банки махсус ҳисоботида¸ 2050 йилга бориб ичимлик сув тақчиллиги оқибатида Яқин Шарқ ва Африка иқтисодларининг 14 фоизгача¸ Марказий Осиëдаги ялпи миллий маҳсулот ҳажмининг эса¸ 11 фоизгача қисқаришини башорат қилди.

Айни пайтда банк таҳлилчилари¸ Марказий Осиëда мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўлга қўйилса¸ минтақада ўз иқтисодини 2050 йилгача¸ аксинча¸ 11 фоизга ўстириш имкони борлигини ҳам қайд қилди.

Ягона денгизи қуриб¸ глобал илиқлашув туфайли тоғлардаги муз ва қор қатламлари ҳам юпқалашиб бораëтган Марказий Осиë¸ жаҳонда сувни энг кўп исроф қилаëтган ҳудудлардан бири саналади.