Нью Йоркда яна бир ўзбекистонлик ИШИДга алоқадорликда айбланди

ИДга алоқадорликда айбланган ўзбекларнинг суддаги сурати. Чапда Аҳрор Сайдахметов, ўртада суд таржимони ва ўнгда Абдурасул Жўрабоев. Нью-Йорк, 2015 йил 25 февраль.

АҚШда 11 май куни Ўзбекистон фуқароси Азизжон Раҳматов “Исломий давлат” гуруҳини қўллаб- қувватлаганликда гумонланиб қўлга олинди.

28 ёшли Азизжон Раҳматовга шу куниëқ Нью Йоркнинг Бруклин судида расмий айблов эълон қилинди.

Прокурорларга кўра, Раҳматов ижтимоий тармоқлар орқали “Исломий давлат”га қўшилмоқчи бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаган, уларга Сурияга етиб олиш учун ўзи ишлаб топган пуллардан берган ҳамда бу мақсадлар учун бошқалардан ҳам пул йиққан.

Прокурор иддосича, Азизжон Раҳматов Бруклинда яшаётган ўзбекистонлик Абдурасул Жўрабоев ва қозоғистонлик Аҳрор Сайидахметов “Исломий давлат” сафига қўшилиши учун Сурияга кетишга ҳаракат қилганликда айбланиб қўлга олинганидан сўнг полиция назарига тушган.