Ўзбекистонлик болакуш энагани ҳибсда сақлаш муддати узайтирилиши мумкин

Гулчеҳра Бобоқулова

Москвада ёш болани ўлдирганликда айбланаётган ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқуловани ҳибсда сақлаш муддатининг узайтирилиши кутилмоқда. Терговчилар 29 май куни ҳибсда сақлаш муддати тугайдиган болакушни қўйиб юбормаслик тўғрисидаги сўровнома билан судга мурожаат қилиш ниятида эканини билдирди.

Ўзбекистон фуқароси Бобоқулова шу йилнинг 29 февраль куни Москванинг “Октябрьское поле” метро бекати олдида қўлида танасидан жудо қилинган ёш бола бошини кўтарган ҳолда ҳибсга олинган эди. Кейинчалик ўлдирилган 4 ёшли қизчага Бобоқулованинг ўзи энагалик қилгани аниқланган.

Мутахассислар унинг руҳан носоғлом эканини тасдиқлашган. Тергов давомида Бобоқулова қизчани ўлдиришни унга Россиянинг Суриядаги бомбардимонлари учун ўч олиш мақсадида “Оллоҳ буюргани” тўғрисида айтган.