Ўзбекистон бу йил 500 миллион кВт/соат электрни тежамоқчи

Жорий йилда Ўзбекистон 500 миллион киловатт/соат электр энергияни ва 150 миллион куб метр табиий газни тежашни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Gazeta.uz сайти Ўзбекистон Молия вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Айни пайтда 2015-­2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-­тадбирлари дастури амалга оширилмоқда.

Бунинг учун Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 миллион АҚШ доллари ажратган.

“Саноат корхоналари энергосамарадорлигини ошириш” дея номланган ушбу лойиҳа доирасида ҳар йили 540 миллион кВтс электр энергияси ва 252 миллион куб метргача табиий газни иқтисод қилиш мумкин.

Ўзбекистон кейинги йилларда энергетика соҳасида бўҳронга юз тутаяпти. Мамлакатнинг чекка қишлоқларига йиллардан буён чекланган миқдорда электр берилаяпти. Айрим жойларда кунига атиги 3-4 соатгина электр берилади.