Хоразмда лицензиясиз киракашлар 370 млн. 300 минг сўм жарима тўлади

Жорий йилнинг дастлабки 4 ойида Хоразм вилоятида ўтказилган рейдлар чоғида лицензиясиз таксичилик билан шуғулланган ҳайдовчилардан 370,3 млн. сўм миқдорида жарима ундирилди.

Ўтган йилнинг шу даврида жарималарнинг умумий миқдори 335,6 млн. сўмни ташкил қилган эди.

Podrobno.uz сайтининг хабар қилишича, вилоятда Ўзбекистон Республикаси автомобиль ва дарё транспорти ҳудудий бўлими бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда 74 та рейд ўтказиб, 669 та қоидабузарлик фактини аниқлаган.

Шу йилнинг январида Хоразмда 197 нафар лицензиясиз ҳайдовчидан суд органлари қарийб 154 миллион сўм жарима ундиргани тўғрисида Озодлик ўз вақтида хабар қилган эди.