Ўзбекистонда Рамазон ойи бу йил 6 июндан бошланади

Ўзбекистондаги ресторан, кафе ва ошхоналарда ҳамда уйлар ва масжидларда бу йил ҳам ифтор ўтказмаслик таклиф қилинмоқда.

Ўзбекистонда муборак Рамазон ойининг бошланиши бу йил 6 июнга тўғри келади. Бу Ўзбекистон президентининг 1 июнь куни имзоланган қарорида қайд этилган.

Айни пайтда Ўзбекистон Мусулмонлар диний идораси мазкур сана 5 июнь оқшомида ўзгариши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмаяпти.

Президент қарорида “Рамазон ойини жойларда миллий анъана ва қадриятлар, урф-одатларга мос ва уйғун тарзда ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш ҳақида кўрсатма берилган”.

Маълум бўлишича, бу йил ҳам диний идора Ўзбекистондаги ресторан, кафе ва ошхоналарда, бундан ташқари, аҳоли уйлари ва масжидларда ифтор ўтказмаслик ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимиятига тавсия берган.