Андижонда қўғирчоқ театрининг янги биноси очилди

Иллюстратив сурат.

1 июнь куни Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида Болалар вилоят қўғирчоқ театри янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кун.уз сайти хабар қилади.

“Андижон шаҳри марказида бунёд этилган муҳташам, барча қулайликларга эга театр биноси 300 ўринли бўлиб, келгусида бу иншоот нафақат театр томошалари учун, балки болалар учун тасвирий ва амалий санъат, рақс санъати ва компьютер саводхонлигини ўргатиш мақсадида ҳам фойдаланилиши режалаштирилган”, дейилади нашр хабарида.