Тошкентда Франция тараққиёт агентлиги ваколатхонаси очилади

Ўзбекистонда Франция тараққиёт агентлиги ваколатхонаси очилади. Бу ҳақда пайшанба куни podrobno.uz нашри Франциянинг Тошкентдаги элчихонасига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, мазкур тузилмани ташкил этиш бўйича давлатлараро шартнома Тошкентда 20 июль куни Ўзбекистон ва Франция савдо-иқтисодий алоқалар давлатларо комиссиясининг навбатдаги йиғилиши доирасида имзоланади. Мазкур йиғилишда Франциянинг ташқи савдо бўйича давлат котиби Матиас Фекл раҳбарлигидаги делегация иштирок этади.

Йиғилишда, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш саноати йўналишидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.