АҚШ қўмондони Тошкентда Ислом Каримов билан учрашув ўтказди

АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Жозеф Леонард Вотел.

АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Жозеф Леонард Вотел 14 июнь куни Тошкентга келди. Уни ўша куниёқ президент Ислом Каримов қабул қилди.

Расмий хабарда айтилишича, президент Ислом Каримов ва генерал Жозеф Леонард Вотел учрашуви пайтида Афғонистондаги барқарорликни тиклаш масалалари муҳокама қилинган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, сешанба куни АҚШ қўмондони вазирлик расмийлари томонидан ҳам қабул қилинган. Учрашувда томонлар минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашган.

Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонининг Тошкентга сафарига оид бошқа маълумотларни бермади.