Тошкентда саммит арафасида хавфсизлик чоралари мисли кўрилмаган даражада кучайтирилди

Тошкентда 23-24 июнь кунлари ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити иштирокчилари келишни бошлагани муносабати билан хавфсизлик чоралари мисли кўрилмаган даражада кучайтирилди.

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, “президент трассаси”, трассага яқин ҳудудлар ва президент резиденцияси жойлашган Дўрмонни мингга яқин милиция ходими назорат қилмоқда.

Нашрлар 21 июнь куни Тошкент Трактор заводи ва Яланғоч массивидаги ҳар бир кўп қаватли уй ҳовлисида камида 2-3 нафардан милиционер навбатчилик қилганини ёзди.

Хабарларда айтилишича, ўша куни милиция ходимлари йўлларни тўсиб қўйиши оқибатида Тошкентда автотиқинлар юзага келган.