Тошкентда ШҲТнинг икки кунлик саммити бошланди

Тошкентга келган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо етти давлат президенти айни соатларда икки кунлик саммитнинг биринчи йиғинини ўтказмоқда.

Хитой¸ Россия¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Тожикистон Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари муҳокамасидаги бош мавзунинг минтақавий хавфсизлик¸ хусусан¸ Афғонистондаги жорий вазият бўлиши айтилмоқда.

Тошкент саммитида ШҲТда кузатувчи мақомига эга Ҳиндистон¸ Покистон¸ Афғонистон¸ Беларус¸ Эрон ва Мўғулистон раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

Тошкент саммитида Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТ аъзолигига расман қабул қилиниши кутилаëтган эди.

Аммо Кремль тарқатган хабарга кўра¸ Тошкентда бу икки давлатни 2017 йилда аъзоликка қўшиш масаласи муҳокама қилинади¸ холос.

Шунингдек¸ Тошкент саммитида Эронни ҳам келажакда ШҲТга аъзо қилиш масаласининг кўриб чиқилиши айтилмоқда.