Тошкентда пайшанба куни кучсиз зилзила юз берди

Ер қимирлаши магнитудасини ҳисоблайдиган ускуна.

Кеча Тошкентда соат 16дан 36 дақиқа ўтганида кучсиз зилзила юз бергани хабар қилинди.

Тошкент сейсмология станциясининг билдиришича, зилзила эпимаркази Афғонистон ҳудудидаги Ҳиндикуш тоғларида бўлган. Зилзила ўчоғи 200 километр ер остида экани аниқланган.

Зилзила магнитудаси эпимарказда 5,5 баллни ташкил қилган. Тошкентида эса зилзила 2 балл кучланишда сезилган.