Ўзбекистонда якшанба куни 3-3,5 балли зилзила юз берди

Якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 16дан 16 дақиқа ўтганида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ер қимирлади.

“Тошкент” сейсмик станциясининг маълум қилишича, пойтахтда зилзила 3 балл, Андижон, Наманган ва Фарғонада 3,5 балл куч билан сезилган.

Зилзила эпимаркази Қирғизистон ва Хитой чегарасида бўлиб, Тошкентдан 420 километр жануби-шарқда жойлашган. Зилзила эпимарказида 6-7 балл атрофида зилзила юз берган.

Зилзила оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.