Тошкентда Жанубий Корея текстиль ўқув марказини барпо этади

Ўзбекистонда Жанубий Корея иштирокидаги текстиль корхоналари фаолият юритади.

Тошкентда Текстил ва енгил саноат институти қошида текистил ўқув-тадқиқот марказининг тамал тошини қўйиш маросими ўтказилди.

Марказ Жанубий Корея ёрдамида барпо этилади. Мазкур лойиҳанинг қиймати 15 миллион долларни ташкил қилади.

Расмий маълумотда айтилишича, марказ 2018 йилгача ишга туширилади. Марказда институт ўқув дастурига тадбиқ этиш учун халқаро даражадаги илмий-тадқиқот программалари ишлаб чиқилади.