Самарқандда 10 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Sputnik нашрининг Миллий хавфсизлик хизматига таяниб хабар беришича, Самарқанд вилоятида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган ўн кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳ фош этилди.

Гуруҳ Тожикистондан контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб келинаётган гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган.

Хабарда айтилишича, гуруҳга Ургут туманида яшовчи 38 ёшли Отабек Файзиев раҳбарлик қилган.

Жиноий гуруҳ аъзоларининг хонадонлари тинтув қилинганида жами 24 килограмм 170 грамм афюн моддаси топилган.