Ўтган якшанба Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Курортний мавзеида жойлашган уйлардан бирида 1 яшар қизалоқнинг жасади топилган.
Ҳодиса юзасидан Россия Тергов қўмитаси терговчилари томонидан текширув ўтказилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 10 июль куни тонгги соат 04:00 да тез ёрдамга қўнғироқ бўлган, тегишли манзилга борган тиббиёт ходимлари 1 яшар қизалоқнинг ўлимини қайд этганлар.
Қизалоқ ўзбекистонлик 28 ёшли ёлғиз онанинг қарамоғида бўлгани аниқланган.
Қизалоқнинг жасади ўлим сабабини аниқлаш учун моргга юборилган.
Ҳодиса юзасидан текширув давом этмоқда.