Ислом Каримов Ўзбекистон Марказий банки раисига янги ўринбосар тайинлади

Ўзбекистон президентининг фармони билан Шохрух Шоахмедов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Марказий банк расмий сайти хабар қилди.

Бундан олдин Шохрух Шоахмедов Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармасига раҳбарлик қилган.

Шоахмедов Шохрух Шорахимович 2000 йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаган. 2002 йили Тошкент Давлат иқтисодиёт универститетини магистратурасини тугатган. Банк тизимидаги фаолиятини 2004 йилда Ташқи иқтисодий Миллий банкида оддий мутахассисликдан бошлаган. "Ипотека-банк" АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.