Ўзбекистонда электрон "Алифбе" яратдилар

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази дастурчилари 1-синфлар учун "Алифбе" электрон дарслигини яратгани тўғрисида хабар қилди Интеллектуал мулк агентлиги ўзининг расмий сайтида

Электрон дарсликнинг асосий вазифаси замонавий техника воситалари орқали билим беришдан иборат бўлиб, ундаги видео ва аудио роликлар қабул қилинаётган билимларни осон ўзлаштиришга ва ёдда сақлаб қолишга ёрдам беради, дейилади хабарда.

1-синфлар учун "Алифбе" электрон дарслик Ўзбекистонда яратилган бу хилдаги дастлабки дарсликми ёки навбатдагисими – бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги ўзининг расмий сайтида маълумот берилмаган.