Тошкентга келган АҚШ идоралараро гуруҳи Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади

Чоршанба куни АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакилининг биринчи ўринбосари Лорел Миллер етакчилигидаги идорлараро гуруҳи ҳар йили ўтказиладиган иккитомонлама маслаҳатлашувлар доирасида Тошкентга келди, деб хабар қилди Интерфакс агентлиги АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига таяниб.

Маслаҳатлашувлар пайтида АҚШ идоралараро гуруҳи Ўзбекистон мулозимлари билан Афғонистондаги сўнгги воқеалар муҳокама қилинажагини хабар қилинди.

Элчихонага кўра, Ўзбекистонга ташриф АҚШ идоралараро гуруҳининг Марказий Осиёдаги 5 мамлакат бўйлаб 18 – 22 июль кунлари амалга ошадиган сафари доирасида ўтмоқда.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига кўра, бундай масалаҳатлашувлар Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари сўрови билан 6 йилдан буён ўтказилмоқда.