“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси XXXI ёзги Олимпия ўйинлари бошланиши арафасида Риога чартер рейсини очди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” сайти хабар қилади.
“Жорий йилнинг 1 августида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тошкент–Рим–Рио-де-Жанейро йўналиши бўйича чартер қатновини бажаради, Рио-де-Жанейро–Рим–Тошкент йўналиши бўйича қатнов эса жорий йилнинг 22 августида бажарилади”, дейилади Миллий авиакомпания хабарномасида.
Парвозлар Боинг-767 самолётида амалга оширилиши айтилмоқда.
Чипта нархи ҳар икки томонга 6,5 миллион сўмни, бир томонга эса 3 миллион 400 минг сўмни ташкил қилади.
Риода ёзги Олимпия ўйинлари шу йилнинг 5 августидан 21 августигача бўлиб ўтиши кутилмоқда.