Beeline мижозларини канадан юқадиган вирусдан огоҳлантирди

25 июль куни Ўзбекистонда 9¸5 миллион мижозга эга Beeline ширкати ўз абонентларига огоҳлантирув хабари йўллади.

“Уйингизда чорва молларида кана борлигини кўрсангиз, қўлингиз билан тегманг, ўлдирманг. Оғир касалликни юқтириб олиш мумкин. Ветеринарни чақиринг”¸ дейилади қарийб 10 миллионга яқин ўзбекистонликка юборилган огоҳлантирувда.

Озодликнинг Тошкентдаги Санитария-эпидемиология станциясидаги манбасига кўра¸ айни кунларда чорва моллари орасида ëйилаëтган турли юқумли касалликлар¸ хусусан¸ куйдирги боис¸ пойтахтдаги кўп хусусий кушхоналар ëпилган¸ гўшт сифати қаттиқ назоратга олинган.

Мутахассислар пойтахтликларга¸ тегишли текширувдан ўтганини тасдиқловчи махсус муҳр босилган гўштнигина харид қилишни тавсия этмоқда. Хориждан келаëтган гўшт ва гўшт маҳсулотлари сифати хавотир уйғотаëтгани боис¸ истеъмолчиларга бундай маҳсулотни сотиб олмаслик айтилмоқда.

“Колбаса ва сосискаларга эскирган ва касал молларнинг гўшти ишлатилиши боис¸ шундай маҳсулотни истеъмол қилганлардан камида икки одам ҳозирда Тошкентда касалхонага ëтқизилган ва уларга аниқ ташхис қўйиш учун ҳозирда махсус текширувлар бормоқда”¸ деди Озодликнинг пойтахт СЭС идорасидаги манбаси.

Ўтган ой Ўзбекистон ҳукумати куйдирги касали тарқалмаслиги учун юқумли касалликлар қайд этилган қўшни давлатлардан рухсатномасиз олиб келинган декоратив қушлар, тухум, гўшт-сут ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириши тақиқлади.