Россия расмийлари 11 яшар ўзбекистонлик ОИТСга чалинганини очиқлади

Россиянинг Пенза вилоятида 11 яшар ўзбекистонлик болада одам иммунтанқислиги вируси топилган. Роспотребнадзор федерал хизмати маълумотига кўра, ўзбекистонлик болакайнинг ОИТСга чалингани жорий йил биринчи ярмида аниқланган.

Роспотребнадзор вакиллари вирус юққан болакайнинг оиласи Пензага Ўзбекистондан бир йил муқаддам кўчиб келгани, оиланинг бошқа тўрт аъзоси хасталикка чалинмаганини қайд этганлар.

11 яшар бола ОИТСга қандай чалинганини пензалик расмийлар очиқламаганлар. Айни пайтда улар Пенза вилоятида одам иммунтанқислиги вирусига чалинган 6 яшар тожикистонлик бола ҳам яшаётганини маълум қилганлар.