Каримов японияликларга таъзия билдирди

19 киши ўлдирилган ногиронлар маркази олдидаги полициячилар, Япония, Сагамихара, 2016 йил 26 июли.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Сагамихара шаҳридаги ногиронлар марказида 19 киши умрига зомин бўлган фожиа муносабати билан Япония бош вазири Шинзо Абэга таъзия мактуби йўллади.

Ўзбекистон ахборот агентликларининг хабар қилишларича, Каримов ўз мактубида ҳодиса чоғида нобуд бўлган ва жабрланганларнинг яқинларига самимий ҳамдардлик билдирган.

26 июль куни Токиога яқин Сагамихара шаҳарчасида пичоқ билан қуролланган 26 ёшли Сатоси Уематсу жисмоний имконияти чекланган одамлар марказида амалга оширган ҳужуми оқибатида камида 19 киши нобуд бўлган, ўнлаб одам жароҳатланганди. Қўлга олинганидан жиноят сабабларини очиқлаган Уематсу полицияга “дунёни ногиронлардан халос қилишни исташи”ни айтган.