Озодлик президенти ўз мухбирлари яқинларининг Тошкент ҳукумати томонидан тазйиқ қилинаëтганини қоралади

Озодлик радиоси президенти Томас Кент

Озодлик/Озод Европа радиоси президенти Томас Кент радио ўзбек хизмати ходимларининг Ўзбекистондаги оила-аъзоларига қарши бораëтган таъқиб ва тазйиқларни қоралади.

3 август куни Ўзбекистон маҳкамаси радио мухбирининг укаси Азиз Юсуповни наркотиклар савдоси билан боғлиқ жиноятларда айблаб¸ 8 йиллик қамоққа ҳукм қилди.

Ўзбек маҳкамасида Озодлик мухбири укасини Миллий хавфсизлик хизмати тайинлаган адвокат тақдим қилди. Азиз Юсупов яқинларига кўра¸ айни адвокат маҳбусни ўзи қилмаган жиноятга иқрор бўлишга мажбур қилган. Бир кунлик маҳкама давомида Азиз Юсуповга қўйилган айбни тасдиқловчи бирор исбот-далил тақдим этилмаган.

“Бу ҳаракат Ўзбекистон ҳукуматининг Озодлик журналистларини уларни эркин ахборот тарқатаëтгани учун қўрқитиш уринишининг янги ифодасидир. Биз мухбирларимиз овозини ўчириш учун қилинаëтган бундай уринишларни кескин қоралаймиз”¸ дейилади Озодлик президенти Томас Кент 3 август куни эълон қилган баëнотда.

2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг Тошкент ҳукумати Озодликнинг Тошкентдаги бюросини ëпгани ва Озодлик веб саҳифасини тўсиб қўйганига қарамай¸ радио хабарларини ўқиëтган ва тинглаëтган ўзбекистонликлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Озодлик саҳифасига бир ойда кирувчилар сони бугунги кунда 2 миллиондан ошади.