Россиянинг Мурманск шаҳри полицияси миграция қонунларини бузган ҳолда темир йўл вокзалини таъмирлаш ишларида қатнашаётган ўзбекистонлик, тожикистонлдик ва молдовалик 11 муҳожирни жаримага тортди.
Хабарда айтилишича, муҳожирларнинг 4 нафари Ўзбекистон, беш нафари Тожикистон ва икки нафари Молдова ватандоши бўлган.
Улар Санкт-Петербургда меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи патентга эга бўлган. Полиция мазкур патент билан муҳожирлар Мурманскда меҳнат қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини айтмоқда.
Полициячилар ҳар бир меҳнат муҳожирига 2 минг рублдан жарима солган.