Ўзбекистонда 15 йилда электр истеъмоли 35 фоизга кўпайди

Ўзбекистонлик болалар газ ва электр тақчиллиги туфайли ўтин термоқда.

Сўнгги 15 йил ичида Ўзбекистонда электр қуввати истеъмол қилиш 35 фоизга кўпайди.

“Ўзбекэнерго”нинг маълум қилишича, 2000 йилда бир оиланинг ойлик электр истеъмоли 114 кВт/соат бўлган, 2015 йилда эса бу кўрсаткич 160 кВт/соатга етган.

Расмий маълумотда айтилишича, 1990 йилда ишлаб чиқарилган электр қувватининг 10,3 фоизини аҳоли истеъмол қилган, бугунги кунда эса электр қувватининг 25 фоиздан кўпроғи аҳолига сотилмоқда.

“Ўзбекэнерго” электр қувватига бўлган талабнинг кўпайишини аҳоли сони ўсиб бораётгани, "мамлакатдаги фаровонлик туфайли ҳар бир оилада замонавий маиший техника пайдо бўлаётгани" билан изоҳлаган.

Хабарда айтилишича, энергетика соҳасидаги йўқотишларни камайтириш ҳамда таъминот тизимининг мукаммаллаштирилиши ортидан Ўзбекистонда 2016 йилда 145 миллион 800 минг кубометр газ, 107 миллион 500 минг кВт/соат электр қувваати, 16 минг Гкал иссиқлик энергияси ва 144,4 тонна нефть маҳсулотлари тежаб қолинади.