Қозоғистонда 3012 ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бор

Чимкент шаҳридаги меҳнат биржаси

Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги хабар қилди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон Қозоғистондаги меҳнат муҳожирлари сони жиҳатида Хитой ва Туркиядан кейин учинчи ўринни эгалламоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг биринчи ярмида меҳнат муҳожирларига 29 мингта ишга рухсатнома берилган.

Қозоғистонда ишлаб юрган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг айтишича, Қозоғистон расмийлари эълон қиладиган рақам меҳнат миграциясига оид асл вазиятни акс эттирмаслиги мумкин: нолегал ишлаётганлар кўп.