Ўзбек-қирғиз чегараси вақтинча ёпилди

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги "Дўстлик" чегара пункти.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида одамларни ўтказиш бўйича 22 августдан бошлаб вақтинча чеклов жорий қилинди. Қирғизистон Чегара хизмати тарқатган хабарномада чеклов Ўзбекистонда Мустақиллик байрами ўтказилиши муносабати билан киритилгани урғуланади.

Чеклов бекор қилингунича қирғизистонликларнинг Ўзбекистонга, ўзбекистонликларнинг Қирғизистонга чиқиши тўхтатилади. Бироқ ватанига қайтаётган ҳар икки мамлакат ватандошлари чегарадан бемалол ўтишлари мумкинлиги айтилмоқда.

Айни пайтда, чегара хизмати маълумотига кўра, учинчи давлат ватандошлари, дипломати корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари белгиланган тартибда чегарадан ўтаверишлари мумкин.