Олимпиадада медаль олган спортчиларга мукофот долларда берилади

Шаҳобиддин Зоиров.

Ўзбекистон президенти 23 август куни Олимпиада ўйинларида ғалаба билан қайтган спортчиларни мукофотлаш тўғрисида кўрсатма берди.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Олимпиада олтин медалига сазовор бўлган Руслан Нуриддинов, Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғоибназаровларнинг ҳар бирига 200 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилади.

Кумуш медаль олган спортчиларга 100 минг, бронза медаль олган спортчиларга 75 минг доллардан топширилади.

Спортчиларга мукофот пули Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан спортчилар номига очилдадиган депозитларга долларда ўтказилади ва солиқ олинмайди.