Ўзбекистон президенти Италияга таъзия билдирди

Италиядаги зилзила оқибатлари.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов зилзила оқибатида одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан Италия президенти Сержо Матареллага таъзия билдирди.

“Давлат раҳбари ҳалок бўлганлар ҳамда жабрланганларнинг яқинларига ҳамдардлик сўзларнии етказди”, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида.

Италияда 24 август куни юз берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 250 кишига етди. Аввал зилзилада 159 одам ҳалок бўлгани ва 368 одам жабрлангани хабар қилинган эди.

Чоршанбага ўтар кечаси юз берган зилзила кучи 6.2 баллни ташкил этган.

Италиянинг Аккумоли, Аматрице, Поста ва Арқуата дел Тронто шаҳарлари зилзиладан вайрон бўлди.