Тошкент Бишкек билан чегара масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг ўтиш чизиғи борасидаги мавжуд масалаларга томонлар учун мақбул ечим топиш мақсадида дала текширувлари давом эттирилади. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, 24-29 август кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг айрим участкаларида қўшма дала текширувлари ўтказиган.

Учрашувлар ва музокаралар якунларига кўра қўшма протокол имзолангани, Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг ўтиш чизиғи борасидаги мавжуд масалаларга томонлар учун мақбул ечим топиш мақсадида дала текширувларини давом эттиришга келишиб олингани тўғрисида хабар қилинди.

Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасидаги Унгартепа (қирғизча версияси Унгар-Тоо) билан билан боғлиқ ўтган ҳафтадаги воқеа икки давлат ўртасидаги ечимини кутиб ётган масалалардан биридир.