Самарқанд шаҳри аэропорти 3 сентябрь куни ёпилади

Шу куни самолётларни учириш ва қабул қилиш махсус рухсат асосида амалга оширилади.

Бу ҳақдаги маълумот учувчиларга маълумот тарқатувчи NOTAM халқаро тизимида пайдо бўлгани тўғрисида Би-Би-Сининг рус хизмати хабар қилди.

NOTAM халқаро тизими ҳаво бўшлиғидаги вазият тўғрисида учувчиларга тезкор маълумот бериш ва парвозларни амалга ошириш учун фойдаланилади.

Самарканд Ўзбекистон президенти Ислом Каримов туғилган шаҳар.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2 сентябрь тонгида тарқатган хабарга кўра, президент Ислом Каримовнинг "соғлиги бирданига ёмонлашганини" хабар қилган эди.

Каримовнинг ҳозирга қадар расман эълон қилинмаган ўлими хабарини 2 сентябрь куни Рейтер ахборот агентлиги учта дипломатик манбага таяниб жамоатчиликка маълум қилди.

Ҳозиргина Каримовнинг вафот этгани тўғрисидаги хабарни ҳукуматга таяниб, Интерфакс хабар қилди.