Россия Давлат Думаси Ислом Каримов хотирасини ёдга олди

Россия Давлат Думаси.

Россия Давлат Думаси “очиқ трибуна” форматидаги йиғилишини Ўзбекистон президенти Ислом Каримов хотирасини бир дақиқалик сукут сақлаш орқали ёдга олиш билан боршлади, деб хабар берди Новости агентлиги.

Дума спикери Сергей Наришкин 8 сентябрь куни МДҲ ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган “очиқ трибуна” йиғилишини бошлар экан: “Бир ҳафта аввал Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафот этди. У Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланишига беқиёс ҳисса қўшди... Мен Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини бир дақиқа сукут сақлаш билан ёдга олишни таклиф қиламан”, деб таклиф киритди.

Ислом Каримовнинг ўлими ҳақида расман 2 сентябрда эълон қилинган. У 3 сентябрда Самарқандга дафн қилинди.