Ўзбекистон Паралимпияда яна 6 медални қўлга киритди

Паралимпия ўйинларида иштирок этаётган спортчилардан бири.

Риода ўтаётган Паралимпия ўйинларининг еттинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар яна олтита медални қўлга киритди.

Бу билан ўзбек паралимпиячилари олган медаллар сони 30га етди. Медалларнинг 7таси олтин, 6таси кумуш, 17 таси бронза.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон Паралимпияда иштирок этаётган давлатлар орасида 12-ўринда бормоқда. Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон терма жамоаси 9-ўринда эди.

14 сентябрь куни енгил атлетикачи Александр Свечников ёй отиш мусобақасида олтин медални қўлга киритди.

София Бурхонова ва Ҳусниддин Норбеков темиртўп улоқтиришда, Муслимахон Одилова сузиш бўйича кумуш медалларга, Музаффар Турсунхўжаев ва Шохсанам Тошпўлатова сувда сузиш бўйича бронза медалларга сазовор бўлди.