Эртадан бошлаб Андижондан Бухорога поезд қатнай бошлайди

Андижондан Бухорога поезд Ангрен-Поп темир йўлидан ўтади.

Андижондан Бухорога 29 сентябрдан бошлаб ҳар ҳафтада бир марта поезд қатнай бошлайди.

“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати матбуот хизматининг билдиришича, поезд ҳар сешанба куни Андижондан Бухорога йўлга чиқади. Йўл вақти 16 соатни ташкил қилади.

Андижон-Бухоро поезди Марғилон, Қўқон, Поп, Орзу, Тошкент, Гулистон, Жиззах, Самарқанд ва Навоий станцияларида тўхтаб ўтади.

Андижон-Бухоро йўнгалиши учун чипталарни 72 минг сўмдан 214 минг сўмгача бўлган нархда сотиб олиш мумкин бўлади.