Самарқандда кўпқаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди

Самарқанд шаҳри “Ўрикзор” маҳалласидаги кўпқаватли уй балконлари бетон тўсмаларининг бир қисми қулаб тушди. 2016 йил 10 сентябрда содир бўлган бу воқеа тўғрисида маҳаллийSTV телеканалига таяниб, бир қатор нашрлар хабар қилди.

Авариядан ҳеч кимга зарар етмагани айтилди.

Маълум бўлишича, 70 оила истиқомат қиладиган бу уй бир неча ўн йилдан бери капитал таъмирга муҳтож эди. Аҳолининг айтишича, уй ертўласида доимий равишда сув тўпланиб турган.

Аҳоли ҳозирда ўз хонадонларига киришдан хавотирланмоқда, дейилади хабарда.