Мирзиёев мева-сабзавот экспортёрларига енгиллик берди

20 сентябрдан бошлаб Ўзбекистондаги мева-сабзавот экспорти билан шуғулланувчи корхоналар учун валюта тушумини мажбурий тартибда сотиш миқдори икки баробарга камайтирилди.

Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган янги қарорга кўра, мева-сабзоват экспортёрлари эндиликда валюта тушумининг 25 фоизини сотади. Шу пайтгача тушумнинг 50 фоизини сотиш мажбурияти белгиланган эди.

Янги ҳужжатга кўра, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилиш учун маҳсулот қийматининг камида 30 фоизини олдиндан тўлаш шарт қилиб белгиланди.