Абдулазиз Комилов АҚШ вакили билан диний эркинлик масаласини маҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов

БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессияси ишида иштирок этиш учун Нью-Йоркка сафар қилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 21 сентябрда диний эркинлик соҳасида АҚШнинг алоҳида топшириқлар бўйича Элчиси Девид Саперштейн (Devid Sapershteyn) билан учрашди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига кўра, учрашувда диний эркинликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликка доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда томонлар конструктив ва ўзаро ҳамжиҳатлик руҳидаги мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини таъкидлаган, дейилган хабарда.