Туркманистон Ўзбекистондан техника ва автомобиль сотиб олишни кўпайтиради

Ўзбекистон муваққат президенти Шавкат Мирзиëев қўшнилар билан яхши муносабатларни устивор вазифаларидан бири қилиб белгилади.

Тошкентда савдо-иқтисодий¸ илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғини бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда Ўзбекистондан Туркманистонга машинасозлик¸ электротехника ва кимë маҳсулотлари экспорт қилишни кўпайтириш ҳақида келишувга эришилган.

2015 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси қарийб 320 миллион долларни¸ жорий йилнинг саккиз ойи давомида эса177 миллион долларни ташкил қилган.

Туркманистон ҳудудида ўзбекистонликлар сармояси иштирокида олтита¸ Ўзбекистонда эса¸ туркман томони шериклигида еттита ширкат фаолият юрғизмоқда.

Айни пайтда¸ икки давлат расмийлари Туркманистон авиапарки ва темир йўлларини ҳамкорликда модернизация қилиш масалаларини ҳам муҳокама қилган.