Ўзбекистонлик ёшлар Россия олийгоҳларига Тошкентда имтиҳон топшириш имкониятига эга бўлади

Жорий ўқув йилида Тошкентдаги Россия фан ва маданият марказида Ягона давлат имтиҳонини қабул қилувчи сертификацияланган марказ очилади.

Новости агентлигининг Россотрудничество раҳбари ўринбосари Дмитрий Гужелга таяниб хабар беришича, марказда Россия олийгоҳларига ўқишга кирмоқчи бўлган ўзбекистонликлардан имтиҳон қабул қилинади.

“Россия ягона давлат имтиҳонини топширган ҳар бир бола Россиянинг исталган олийгоҳида ҳеч қандай квотасиз бепул ўқиш имкониятига эга бўлади”, деб билдирди Дмитрий Гужел.

Ўзбекистондаги Россия элчихонаси тарқатган маълумотномада айтилишича, 2015 йилда 4 мингдан орнтиқ ўзбекистонлик Россия олийгоҳларига имтихон топширган. Айни пайтда Россияда ўзбекистонлик 12 минг талаба ўқимоқда.