Шавкат Мирзиёев Шимон Перес вафоти муносабати билан Исроилга таъзия билдирди

Шимон Перес.

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Исроил президенти Реувен Ривлин ва бош вазир Бинямин Нетеняҳуга мамлакатнинг собиқ президенти Шимон Перес вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининиг маълум қилишича, таъзия мактуб кўринишида Исроил раҳбариятига тақдим этилган.

Шимон Перес Тель-Авивдаги касалхоналардан бирида 28 сентябрь куни 93 ёшида вафот этган эди. У 2007 йилдан 2014 йилгача Исроил президенти бўлган. 1994 йилда Шимон Перес Нобель мукофтига сазовор бўлган эди.