Ўзбекистон меҳнат вазири ярим йилда 462,5 мингта ишчи ўрни яратилганини билдирди

Ўзбекистондаги корхоналардан бири.

Ўзбекистонда 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида 462,5 мингта янги ишчи ўрни яратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон меҳнат вазири А. Абдуҳакимов Ўзбекистон Олий Мажлиси қонунчилик палатасига берган ҳисоботи пайтида маълум қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, янги ишчи ўринларининг 157 мингтаси саноатни ривожлантириш, ишламай қолган корхоналарни қайта ишга тушириш дастури доирасида ҳамда хизмат кўрсатиш, қишлоқ ҳўжалиги, қурилиш соҳаларида яратилди.

305 мингдан ошиқроқ ишчи ўринлари эса тижорат банкларининг кичик бизнес корхоналарига янги ишчи ўринлари яратиш учун берилган кредитлари доирасида пайдо бўлди.

Меҳнат вазири ҳисоботида олти ойда16 минг 400 та янги кичик бизнес субъекти рўйхатга олингани ва бу билан 300 мингдан ортиқ одам иш билан таъминлангани қайд этилади.