Наманганнинг Косонсойида ҳоким алмаштирилди

Наманган вилоят халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими Абдулхапиз Абдукаримов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда хабар қилган Namnews.uz га кўра, туманга Наманган вилоятининг собиқ ҳокими, ҳозирда дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Наманган илмий-тажриба станцияси директори бўлиб ишлаб турган Баҳодир Юсупов ҳоким этиб тасдиқланган.

Баҳодир Юсупов 2009—2015 йилларда Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Даврон Назармуҳаммедов қатнашгани хабар қилинди.