Ўзбекистонда туриб қолган 250 вагон Қирғизистонга ўтди

Ўзбекистон чегара ҳудудидаги станцияларда турган вагонларни Қирғизистоннинг тегишли станцияларига етказиб берди.

“Қирғиз темир жолу” корхонасига таяниб, Азаттиқ радиосининг хабар қилишича, тилга олинган корхона шу кунгача МДҲнинг темир йўл транспорти бўйича марказий кенгашига ва “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясига расмий мактуб билан мурожаат қилган. Натижада вагонларни айирбошлаш ишлари изга тушиб, Қирғизистон томони 250 вагоннинг ҳаммасини қабул қилиб олган.

22 сентябрда ёнилғи, битум ва буғдой ортилган 250 юк вагони Қирғизистон кирмай Ўзбекистон ҳудудида туриб қолган.