Ўзбекистон -Хитой ўйини ўзбек футболчилари ғалабаси билан якунланди

Ўзбек футбол ишқибозлари.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати -2018 саралаш ўйинларининг учинчи раунди доирасида 11 октябрь куни Хитой футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлуб қилди. Ўйин Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтди.

Ҳар иккала гол Хитой дарвозасига иккинчи таймда киритилди.Ўйиннинг 50-дақиқасида ҳисобни Марат Бикимбаев очиб берди. Иккинчи тайм ниҳоялаб қолишига яқин эса Отабек Шукуров иккинчи голни урди.

Мазкур ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси А гуруҳида 9 очко билан иккинчи ўринда. Эрон 10 очко билан биринчи, Жанубий Корея 7 очко билан учинчи ўринни эгалламоқда.

6 октябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилган Ўзбекистон-Эрон ўйинида ўзбек футболчилари ғалабани 1:0 ҳисобида бой бериб, ўзбек терма жамоаси А гуруҳи жадвалида 7 очко тўплаган Эрон ва Жанубий Корея жамоасидан кейинги учинчи ўринда бораётган эди.