Шавкат Мирзиёев Ўзбек-Афғон чегарасига борди

Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 11 октябрда Сурхондарё вилоятига қилган сафари давомида “Termez Cargo Сentre” халқаро логистика маркази ва бу ерда ташкил этилган автокемпинг фаолияти билан танишди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, Мирзиёев Афғонистон билан чегарадош вилоятга қилган сафари давомида чегара постларидан бирида бўлганҳарбий хизматчилар учун шароитларни бунданда яхшилаш зарурлигини қайд этдган.

Хабар қилинишича, маҳаллий мутахассислар президент вазифасини бажарувчини Термиз шаҳри мавзеларидан бирида кам таъминланган ва ёш оилалар учун яқин йилларда қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли замонавий уйлар лойиҳалари билан таништирган.