17 октябрдан бошлаб Тошкентдан Андижонга қўшимча поезд ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўловчи» АЖ матбуот хизматига таяниб, kun.uz хабар қилди.
Айтилишича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида «Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналиши бўйича ҳар куни янги 62/61- тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади.
Поезднинг Тошкентдан соат 16-30да йўлга чиқиб, Андижонга соат 22-30 да етиб боради.
Андижондан эса, соат 06-00да йўлга чиқиб Тошкентга соат 12-10га етиб келади.
Шу сабабли 18 октябрдан «Андижон-Бухоро-Андижон» йўналишидаги 392/391 сонли поездининг, шунингдек «Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналишидаги 92/91 сонли поездининг ҳаракатланиш жадвалида ўзгаришлар эълон қилинади.